«Тоттенхэм» Белотти борасида янги таклиф юборди

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби «Торино» ҳужумчиси Андреа Белотти борасида янги таклиф юборишга тайёр.
 
Аввалроқ «шпорлар» футболчининг ижараси учун 5 миллион евро ва кейинчалик сотиб олиш шарти билан 40 миллион таклиф қилганди, бироқ, «Торино» Андреани бундай шарт эвазига қўйиб юбормасликни маъқул кўрганди.
Белотти "Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньога жуда ёқади ва уни Лондонга олиб келиш учун бор имкониятини ишга солмоқда. "Шпорлар" Белоттини кейинчалик сотиб олиш шарти билан трансфер нархини 50 миллион еврогача оширдилар.
«Торино» раҳбарияти бу шартга кўнишлари кутилмоқда. Чунки, туринликларга бундан яхши таклиф тушмаслиги тахмин қилинмоқда.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

16.09.2020, 05:31 84 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш