Регилон АПЛ клуби билан келишиб олди. У "МЮ" эмас

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Регилон "Тоттенхэм"га ўтишга яқин турибди.
 
Лондон клуби 23 ёшли футболчининг трансфери борасида келишувга эришди, дея ёзмоқда The Athletic нашри. 
Манбанинг хабарига кўра, бир неча ҳафта олдин "шпорлар" бош мураббийи Жозе Моуриньо телефон орқали Регилон билан гаплашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди. "Реал" бу шартномага уни қайтариб сотиб олиш ҳуқуқини киритмоқчи бўлган, бироқ "қизил иблислар" буни рад этган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

16.09.2020, 05:27 146 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш