Виллаш-Боаш: "Гонсалес - ирқчи эмас"

Франциянинг "Марсель" клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш "ПСЖ" ҳужумчиси Неймар билан содир бўлган воқеа ҳақида фикр билдирди.
 
Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионатининг 3-тур доирасида бўлиб ўтган "ПСЖ" ҳамда "Марсель" клуби ўртасидаги учрашувда меҳмонлар ҳимоячиси Альваро Гонсалес паржликлар ҳужумчиси Неймар билан сал бўлмаса урушиб кетарди.
"Альваро ирқчи эмаслигига биз аминмиз. Мен уни қандай инсон эканлигини жуда яхши биламан. Биз унинг гапларига шубҳа қилмаймиз. Неймар ўз айбловларининг жиддийлигини тушунади", - деди бош мураббий Daily Mail билан суҳбатда.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

16.09.2020, 05:18 111 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш