Левандовски: "Бу - ҳаётимиздаги энг оғир мавсум бўлади"

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски 18 сентябр куни бошланиши кутилаётган чемпионатдан нималар кутаётгани ҳақида фикр билдирди.
 
"Бавария" Бундеслиганинг биринчи турини "Шальке" клубига қарши ўтказади.
"Олдимизда турган янги чемпионат барча футболчининг ҳаётидаги энг оғири бўлса керак. Ҳар уч кундан ўйин ўтказиш, албатта оғир бўлади", - деди польшалик ҳужумчи.
Шунингдек, у бекор қилинган "Олтин тўп" ҳақида ҳам фикр билдирди.
"Умид қиламанки, яқин ойлар ичида нимадир ўзгаради. Ўтган мавсум биз учун қизиқарли бўлди. Кўрамиз, яна нималар содир бўларкин. Ўз ишимни сидқидилдан қилишда давом этаман", - деди Левандовски ESPN билан суҳбатда.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

16.09.2020, 04:54 121 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш