"Локомотив" футболчиси: “Ғалаба учун қаттиқ интилдик”

“Навбаҳор”га қарши ўйиндан кейин Азизбек Амонов фикрларини билдириб ўтди.
 
– Азиз, ғалаба билан табриклаймиз. Бугун жуда фаол ўйнадингиз. Мураббийнинг ўйинга қўйган режаси қандай эди?
– Рақибларни ўрганиш жараёнида учинчи ҳудудга катта эътибор бердик. Мураббийларнинг кўрсатмалари сабабли 100 фоиз кучни майдонга ташладик. Ғалаба учун қаттиқ интилдик ва муҳим уч очкони қўлга киритдик. Турнир жадвалидаги ҳолатимизни бироз бўлса-да яхшилаб олдик. Энди фақатгина олдинга ҳаракатланиш керак.
– Ушбу 2 ўйин давомида жамоанинг ўйинига қандай таъсир ўтказдингиз деб ҳисоблайсиз?
– Чемпионлик давримиздаги натижаларни қайд этишга ҳаракат қиляпмиз. “Локо”да олдин ҳам ўйнаганман ва шу сабабдан жамоага қандай вазифа қўйилишини биламан. Ҳар бир ўйинда 3 очко олиш учун интиляпмиз, йигитлар ҳам борини беришмоқда. Муҳими жамоанинг асоси бор, қадам ва қадам ўз кўникмаларимизни ривожлантиряпмиз, хатоларни камайтириш борасида ишлаяпмиз. Энди йирик ҳисобда ҳам ютишни билиш керак, чунки 1:0 доимо хавфли ҳисоб бўлиб келган.
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати

16.09.2020, 04:48 187 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш