Расман! Иванович АПЛга қайтди!

Сербиялик ҳимоячи Бранислав Иванович АПЛга қайтди.
 
Россиянинг "Зенит" клуби ҳимоячиси Бранислав Иванович Англиянинг "Вест Бромвич" клуби билан шартнома имзолади.
2008 йили Москванинг "Локомотив" клубидан Лондоннинг "Челси" жамоасига кўчиб ўтган сербиялик футболчи "кўклар" сафида 9 йил ўйнади ва Россияга йўл олганди.
Иванович "Зенит" таркибида уч мавсум тўп сурди ва 90 та учрашувда майдонга тушди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

15.09.2020, 20:58 133 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш