Пьянич «Барселона»да афсонанинг рақамида ўйнайдиган бўлди

Каталониянинг «Барселона» клуби Миралем Пьянични таништирув маросимини ўтказди.
 
Босниялик футболчи «Барселона»га Туриннинг «Ювентус» клубидан кўчиб ўтди.
Пьянич янги жамоасида 8-рақам остида тўп сурадиган бўлди. Аввал бу рақамда клубнинг афсонавий футболчиси Андрес Иньеста ҳаракат қилган.
«Барселона» мавсумдаги дастлабки расмий учрашувни 27 сентябр куни «Вильярреал» клубига қарши ўтказади.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

15.09.2020, 20:38 119 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш