Видаль ўз нарсаларини йиғиштириб, "Барселона" қароргоҳини тарк этди

Чилилик ярим ҳимоячи Артуро Видаль «Барселона» клуби машғулот майдонининг кийиниш хонасидаги ўзига тегишли бўлган шкафни бўшатиб қўйди.
 
Шунингдек, Видаль «Барселона» футболчилар билан хайрлашди. У яқин соатлар ичида Италиянинг «Интер» футболчисига айланиши кутилмоқда.
Видаль «нерадзуррилар» билан шахсий шартнома борасида аллақачон келишувга эришди. Энди у тиббий кўрикдан ўтиши ва шартнома имзолаши қолди, холос.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

15.09.2020, 20:28 115 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш