Дибаланинг агенти бугун "Ювентус" раҳбарияти билан учрашади

Бугун Туриннинг «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибаланинг агенти клуб раҳбарияти билан музокара олиб бориш учун "кекса синьора"ларнинг офисига етиб келди.
 
Италия матбуотининг тарқатган маълумотига қараганда, яқин соатлар ичида Дибаланинг вакили «Ювентус» раҳбарияти билан учрашади. Учрашув мобайнида томонлар аргентиналик футболчининг шартнома узайтириб борасида музокара олиб боришади.
Қўшимча ўрнида шуни айтиш керакки, Дибаланинг «Ювентус» клуби билан шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

15.09.2020, 20:13 83 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш