«Реал» ўртоқлик учрашувида «Хетафе»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Бензема покерга эришди

Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лигадаги дастлабки учрашувидан олдин «Хетафе» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
 
«Альфредо ди Стефано» стадионида кечган баҳсда Мадрид клуби йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйиндаги 4та гол Бензема номига ёзилган бўлса, яна иккита голга Серхио Рамос ва Серхио Аррибас муаллифлик қилган. Барча голлар биринчи бўлимда киритилгач, Зидан иккинчи бўлимда бошқа таркибни туширган.
Ўртоқлик учрашуви. Мадрид.
Реал – Хетафе – 6:0
Голлар: Карим Бензема 4та, Серхио Рамос, Серхио Аррибас.
Маълумот учун, Мадрид клуби 20 сентябрь куни Ла Лига 2-тури доирасида «Реал Сосьедад»га қарши майдонга тушади.

15.09.2020, 19:25 209 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш