Виталий Денисов Россия қуйи лигаси клубига ўтмоқда

Россия қуйи лигаси вакили «Томь» клуби ўзбекистонлик 33 ёшли ҳимоячи Виталий Денисов билан келишувга эришишга яқин.
 
Бу ҳақда МатчТВ канали хабар бермоқда.
Matchtv.ru сайтининг ёзишича, «Томь» клуби Виталий Денисов билан музокара ўтказиб деярли келишувга эришган. Футболчи ушбу ҳафтада янги жамоаси сафига бориб қўшилиши кутилмоқда.
«Томь» клуби Россия қуйи лигаси саналмиш Олимп-ФНЛ мусобақасида 22 жамоа орасида 21-ўринда бормоқда. Клуб 9-турдан кейин бор йўғи 2 очко жамғарган. Шу боис клуб бир қатор тажрибали футболчилар билан ўз сафини кучайтириб, юқори ўринлар учун курашмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Денисов ўтган мавсумни «Рубин»да бошлаган, кейин эса «Ротор» сафига ўтганди. Волгоград жамоасини эркин агент сифатида тарк этган ўзбекистонлик ҳимоячи жамоасиз юрганди.
Маълумотларга кўра, Томск вилоятининг бош жамоасига тез орада россиялик таниқли собиқ футболчи Александр Кержаков бош мураббий этиб тайинланади.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

15.09.2020, 16:26 82 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш