Бэйл «Реал»да қолиш қарорини ўзгартирди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл клубдаги келажаги борасида қарорини ўзгартирди, дея ёзмоқда Goal.com.
 
Манбанинг Cadena Ser’га таяниб тарқатган хабарига кўра, 31 ёшли уэльслик форвард Мадрид клубида захирада ўтиришдан кўра, бошқа клубда мунтазам равишда майдонда тўп суришни истамоқда. Шу боис у Мадрид клубини тарк этиши мумкин.
Гаретнинг молиявий шартларини бажара оладиган клуб ва асосий даъвогар сифатида «Манчестер Юнайтед» айтилмоқда. Мадрид клуби ҳам футболчиси бўйича «МЮ»дан таклиф кутмоқда. 
«Манчестер Юнайтед» «Боруссия» футболчиси Жейдон Санчони қўлга кирита олмаса, Бэйлга таклиф билан чиқмоқчи. Бунгача Дортмунд клуби Санчога 120 миллион евро тўланмаса, Жейдонни қўйиб юбормоқчи эмаслигини билдирганди.
Аввалроқ, Бэйл захирада қолса-да, амалдаги шартномаси якуни - 2022 йилга қадар «Реал»да қолмоқчи эканлигини маълум қилганди.

15.09.2020, 15:51 193 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш