Неймар билан жанжаллашган Гонсалес таҳдид остида қолди

Франциянинг «Марсель» клуби тарқатган маълумотга қараганда, Неймар билан жанжалдан сўнг, жамоа ҳимоячиси Альваро Гонсалесни телефонига турли хил таҳдид кўринишидаги хабарлар кела бошлаган.
 
Гонсалес ижтимоий тармоқлар орқали Неймарга ирқчилик кўринишидаги ҳақоратларни айтмаганини билдирмоқда.
«Марсель» клуби футболчига турли хил таҳдидлар бўлаётганини ўзининг расмий сайтида хабар қилди.
«Ижтимоий тармоқларда Гонсалес ва унинг қариндошларининг телефон рақамлари пайдо бўлди. Эндиликда унга уни ва оиласини ўлдириш борасида мунтазам равишда ёзишмоқда.
«Марсель» — Франциянинг профессионал спортида ирқчиликка қарши курашишнинг асосий рамзи. Фақат бизнинг таркибимизга қаранг. Таркибимизда турли миллат вакиллари бўлишига қарамасдан, жамоада ирқчилик борасида ҳеч қандай муаммо юзага келмаган», — дейилади клуб баёнотида.

15.09.2020, 14:16 285 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш