"Интер" тез орада Видалнинг трансферини эълон қилади

"Интер" "Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видал трансфери бўйича музокараларни деярли якунлади, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
 
Манбанинг хабарига кўра, келишув яқин соатларда якунланади, 33 ёшли чилилик футболчи яқин кунларда Миланга етиб келади, шундан сўнг унинг трансфери эълон қилинади.
Маълумот учун, 2019/20 йилги мавсумда Видал "Барселона" таркибида 43 ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 3 та голлик узатма амалга оширди.
Манба: Calciomercato

15.09.2020, 13:48 115 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш