"Наполи" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга яқин турибди

"Наполи" ҳужумчиси Аркадиуш Милик тез орада "Рома" футболчисига айланади.
 
Маълум қилинишича, томонлар ўзаро келишувга эришган. Шартнома 25 миллион еврони ташкил этади - бир йиллик ижара учун 3 миллион, кейинчалик сотиб олиш учун 15 миллион ва бонус сифатида 7 миллион евро тўланади.
Хабар қилинишича футболчининг ўзига йилига 4,5 миллион евро маош билан беш йиллик шартнома таклиф қилинди.
Манба: Calciomercato

15.09.2020, 13:33 132 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш