Алаба: «Бавария»нинг баёнотидан ҳайрон бўлдим»

"Бавария"нинг австриялик ҳимоячиси Давид Алаба ўзининг келажагини кенг омма олдида муҳокама қилишни хоҳламаганини айтиб ўтди.
 
«Жамоам билан шартномани кенг оммада ҳал қилишни хоҳламагандим. Айнан шу ОАВ орқали сўнгги кунларда тарқалган хабарлар менга ёқимсиз туюлди. Бу сўзлар жонимга тегиб кетди. Ҳозирда матбуот орқали муҳокама қилинаётган нарсалар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Клубдагиларнинг фикрлари турлича бўлишини мумкин ва бу вазиятда мен ўз позициямда қоламан. Бироқ, мен буни оммавий бўлишини истамайман. Клубдагилар бундай дақиқаларни оммага етказмаслигига ишонаман.
Умид қиламанки, музокараларни ижобий ҳал қиламиз. Одамлар ҳақиқатдан ҳам вазият қандай эканликларини билишлари керак», — деди Давид Алаба.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

15.09.2020, 13:11 143 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш