«ПСЖ» - «Марсель» ўйини сўнгида можаро юзага келди (видео)

Франция чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «ПСЖ» ва «Марсель» жамоалари ўртасидаги учрашувнинг сўнгида жанжал-тўполон юзага келди.


Дарвозабон тўпни ўйинга киритиб бергач, майдон марказида тўп учун курашда меҳмонлар футболчиси парижликлар аъзосига нисбатан қўполлик ишлатди. Натижада футболчилар ўртасида можаро юзага келди.

Ҳакам эса дастлаб ҳар икки жамоанинг икки нафардан футболчисини майдондан четлатди. У видеотакрорни томоша қилгач, Неймарга ҳам қизил карточка кўрсатди. Бунинг учун бразилиялик футболчи ҳакамни "олқишлаб" қўйди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинда "Марсель" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "ПСЖ" эса кетма-кет иккинчи учрашувда мағлубиятга учради.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

14.09.2020, 07:59 210 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш