Модрич бобосини қандай қилиб ўлдирганликларини сўзлаб берди

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич бобосини қандай қилиб йўқотганини сўзлаб берди. Модричнинг қариндошлари Югославияда бўлган уруш даврида ўз уйларида ҳалок бўлишган. Ўшанда Лука эндигина 6 ёшни қарши олганди.
«Бу бизнинг оиламиз тарихининг бир қисми. Бобом билан бирга ўтказган ёрқин хотиралар қолган, кўп вақтни бирга ўтказардик, бирга ўйнардик, бирга овга борардик. Ота-онам ишда бўларди, биз эса бобом билан бирга уйда қолардик, ўша дамлар жуда ажойиб эди…
Болалигимда жуда кўп қийинчиликларга дуч келганман. Ўша отишмаларни яхши эслайман, бахтли тасодиф туфайли ўша кунлар ортди қолди. Ҳа, душманлар менинг севимли бобомни ўлдиришган. Барчамиз йиғлагандик. Имкон бўлди дегунча мен унинг қабрини зиёрат қиламан. У билан муносабатларимиз жуда яхши эди. Мен унинг биринчи набираси эдим. Футболдаги ютуқларимни у кўра олмаганини эсласам… У менинг турмуш ўртоғимни, фарзандларимни кўрмади… Бироқ, мен ҳеч қандай қасос олиш ниятида эмасман, шунчаки яшашда давом этаман ва олдинга қадам ташлайман», – деди Модрич.

12.09.2020, 08:24 339 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш