Гризманн Коутиньонинг рақамини сўради

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн жамоадоши Филиппе Коутиньодан 7-рақамни сўради.
 
Эслатиб ўтамиз, Гризманн ўтган мавсум «Барселона» таркибида 17-рақам остида тўп сурганди. 7-рақам эса Коутиньога берилганди. Кейинроқ бразилиялик футболчи «Бавария» клубига ижарага кетди. Ўшанда Антуан 7-рақамни олишга ҳаракат қилди, бироқ, Испания Қироллик Футбол Федерацияси мавсум ўртасида футболчининг рақам алмаштиришига рухсат бермаганди.
Рональд Куман Коутиньони «Камп Ноу»да сақлаб қолмоқчи ва унги иккинчи имкониятни бермоқчи. Филиппе 7-рақамни Антуанга берадими ёки йўқми, бу ҳақда ҳозирча аниқ бир маълумот йўқ.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

11.09.2020, 21:18 438 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш