“Реал” трансфер бозорини “портлатади”

“Реал” пандемия туфайли жорий трансферлар бозорида иштирок этмаслигини маълум қилган.
 
Бироқ, мадридликлар келаси йили жуда катта трансферларни амалга ошириш учун ҳозирдан тайёргарлик кўрмоқда.
“Қироллик клуби” раҳбарияти келаси ёздаги икки трансферга қарийб 300 миллион евро ажратганини маълум қилди.
“Реал” ёзда Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни олишни мақсад қилган. “Боруссия” норвегиялик ҳужумчи билан тузган шартномасида унинг 75 миллион евро миқдоридаги бадал пули белгиланган банди 2021 йилдан амал қилиши қайд этилган. Мадридликлар ўша муддат келиши кутмоқда.
“Қироллик клуби” дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланган Килиан Мбаппе учун ПСЖга 200 миллион евро таклиф қилмоқчи. Кейинги мавсум якунида Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси тугашига бир йил қолади. Агар франциялик ҳужумчи янги битимни имзоламаса, “Реал” Мбаппени 200 миллион евродан арзонга ҳам қўлга киритиши мумкин.   
Мбаппе ҳам, Холанд ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ва мунтазам равишда чемпионлик ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишда катта тажрибага эга буюк клубларда тўп суришни орзу қилади.

08.09.2020, 05:53 334 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш