Пако Алькасерга озодлик ёҳуд у ҳам майдонга тушишга ҳақли

Испания Ла Лигасининг 11-туридаги мрказий учрашувлардан бири сўзсиз “Камп Ноу”да “Барселона” – “Севилья” учрашуви бўлди. Кучли тўртликка киришга ҳаракат қилаётган андалусияликлар 600-ўйинини ўтказадиган Мессининг жамоадошларига қарши майдонга тушишди. Ўйиннинг асосий қаҳрамони эса юбилей ўйинини ўтказаётган Лионель Месси эмас, вақтини асосан заҳирадан тушиб ўтказадиган Пако Алькасер бўлди. Унинг дубли эвазига каталонияликлар навбатдаги уч очкони қўлга киритишди. Goal нашри Луис Суареснинг “қуруқ ўйинлари” давом этаверадиган бўлса, испаниялик ҳужумчига ҳам ўз омадини синаб кўриш учун имконият берилиши тарафдори.
Шанба оқшомида, “Камп Ноу”да “озодлик” деган ҳайқириқлар кўп бўлди. Каталониянинг мустақиллиги декларацияси ва минтақада авжига чиқаётган инқироз сабабли тутқунликда қолаётганлар учун айтилган эди.
Майдонда эса, Пако Алькасер “Барселона” захира ўриндиғидан озод қилишларини, у ҳам озод бўлишга арзишини кўрсатмоқда эди.
Ўйиндан олдин, миллий байроқнинг иккала томонида каталон ва инглиз тилларида “Адолат” дея ёзилган хабарни хилпиратишди. Умуман, 70 мингдан ошиқ мухлислар ўйин давомида турли босқичда “озодлик” дея бақириб туришди.
Шунга қарамай, ўша мухлислар Ла Лига етакчиларининг ўйинини ва Лионель Мессининг 600-юбилейини томоша қилиш учун ҳам келишди. Месси “Севилья” дарвозасига бошқа жамоаларга қараганда кўпроқ нишонга олган эди.
У гол ура олмади, майли, аммо у бошқача Месси бўлди. Пас узатиш, дриблинг ва ақл бовар қилмас техникаси билан мастер-класс ўтказди.  Бу мухлислар шунча йил Мессига эгаликларидан бахтли бўлишлари керак.
Уст-боши шалаббо бўлган бир мухлис: “Бу болакай кўп ишни қилиб ташлаяпти” деди. Шериги эса “болакай доим ёққанини қилган” дея жавоб қайтарди.
Ўйинда Месси Луис Суарес билан чуқурроқ ўйнади, Алькасернинг майдонга тушиши эса кутилмаган ҳол бўлди. Бу Эрнесто Валверденинг ҳал қилувчи қарори бўлди. 24 ёшли ҳужумчи иккала голни уриб, қийин бўлган учрашувда муҳим ғалабани келтирди.
Серхио Эскудеро Луис Суареснинг узун пасини тўхтатишда хатоликка йўл қўйди ва Алькасер 23-дақиқада ҳисобни очди. “Барса” 1-бўлимнинг ярмига келиб, 3-4 гол ура олиши мумкин эди.
“Севилья” Эдуардо Бериццо қўли остида ташвишланарли пассив ўйин намойиш қилмоқда. Бу жамоа охирги икки сафар ўйинларида мағлубиятга учради. Ла Лигада “Валенсия”дан (4-0) ва Чемпионлар Лигасида Москванинг “Спартак”идан (5-1) мағлуб бўлди.
Аммо “Барселона” иккинчи бўлимда бўшашди ва “Севилья” Писарронинг голи туфайли ҳисобни ткнглаштириб олди. Кутилмаганда, бу ўйинда порлаётган Пако Алькасер ўнг тарафдан узатилган узатмани дарвозага жойлаб қўйишда адашмади.
Бу орада Суарес ўйинида яна пасайиш кузатилди. Уругвайлик ҳужумчи “Барселона”да 451 дақиқадан буён гол уролмай келмоқда. У охирги марта “Атлетико Мадрид” дарвозасига ўтган ойда урган эди.
У 2014-йилда каталонияликлар сафига ўтганидан бери энг узоқ вақт давомида гол уролмасдан келмоқда. Унинг ўзига бшлган ишончи жуда паст ва яқин орада гол урадигандек кўринмаяпти. Алькасер эса аксинча, клуб учун ўйнаган сўнгги тўққиз ўйинида тўққиз гол уролган ва ҳар қарчонгиданда яхшироқ кўринмоқда.
Эҳтимол, озод Паконинг даври ҳам келгандир!
Сардор Абдуғаниев тайёрлади

«Барселона», Алькасер, Луис Суарес

06.11.2017, 12:23 825 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш