“Реал Мадрид” инқирозининг тўрт сабаби

Ла Лигада “Барселона”дан саккиз очкога ортда қолиб кетгани етмагандек, “Реал Мадрид” Чемпионлар Лигасида “Тоттенхем”га имкониятни бой бериб, гуруҳда иккинчи ўринга тушиб қолди. Зинедин Зидан жамоасини яна бир инқироздан олиб чиқиши лозим. RMC Sport нашри “қироллик клуби” инқирозининг 4 асосий сабабларини кўрсатиб ўтди.
Ҳужумчилар гол уришда самарасиз
Ла Лигада 19 гол билан “қайморанглилар” энг яхши ҳужумкор жамоалар орасида 4-ўринда бормоқда. Мавсумнинг дебютини мос равишда жароҳат ва четлатиш туфайли ўтказиб юборган Карим Бензема ва Криштиану Роналду ҳар бири биттадан голга эгалик қилмоқда. Бундай ночор статистик кўрсаткич мадрикликларнинг индивидуал маҳорат эгаларига самарадорлик етишмаётганидан дарак бермоқда. “Тоттенхем”га қарши ўйиндан кейин “шундай пайтлар бўлардики жуда кўп голлар урганмиз, у давр энди қайтмаяпти” дея афсус билан фикрларини билдирди Зидан. “Бу ўтиш даври. Умуман олганда, голлар етишмаётганидан ташвишланмаяпман.”
Муҳим ўйинчилар алмаштирилмади
“Уэмбли”даги омадсизликдан кейин Роналду томонидан айтилган фикрлардан бири эди. “Бу баҳона эмас, аммо Пепе, Ҳамес Родригес, Мораталар бизни кучли қилиб турганди, деди “Олтин тўп” соҳиби. “Бизда эртанги кун ўйинчилари бор, биров улар ҳали ёш ва тажриба тўрлашлари керак”, дея ўз фикрларига якун ясади. Бу билан у клубнинг ёзги трансфер бозорида сусткашликка йўл қўйганига шаъма қилди.
Бир қанча футболчи клуб лазаретида
Уэльслик футболчи Гарэт Бейл “Реал Мадрид” либосида охирги марта 26-сентьябрда майдонга тушган. Ўнг қанот ҳимоячиси Дани Карвахаль ҳам жиддий жароҳати сабаб бир ойдан бери клубга ёрдам беролмаяпти. Яна икки футболчи борки улар ҳам асосий жамоада ўз ўрниларига эга. Булар ҳимоячи Рафаель Варан ва дарвозабон Кейлор Навас. Бундай ҳолатда, ўтган мавсумдагидек, рақобатбардош жамоани бир сафга тизиш қийин бўлиб қолган.
Зидан ҳам кам нарсага эришмоқда
Чемпионлар Лигасининг икки карра соҳиби ҳам “Реал”да қийин вазиятда қолган. “Тоттенхем”га қарши учрашувда у ечим топа олмади. У ўйин пайтида 4 ҳимоячидан уч ҳимоячи тизимига ўтиб, тактик ўзгариш қилди. RMC Sport нашри журналисти Жером Ротен “Бу унинг хатоси эди. У ортиқ Кроос, Каземиро ва Модричлар билан ярим ҳимояда тўпни назорат қилолмай қолди. “Тоттенхем” ҳам ўз навбатида жуда яхши ўйнагани йўқ, исботи унинг асосий таркиби яхши эмаслигидан ҳам билинади” деди. Зизу Ла Лиганинг 11-турида “Лас Палмас”га қарши муҳим учрашувни якшанба куни ўтқазади.
Сардор Абдуғаниев тайёрлади

"Реал Мадрид”, Зинедин Зидан, Криштиану Роналду

03.11.2017, 11:27 11852 1

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак

  • #comment Muxa-97

    2017-11-04 21:21:26

    Agar Karvaxal Beyl qaytsa hammasi yaxwi boladi xudo xoxlasa Hala Madrid

    Javob berish

    Muxa-97'га жавоб бериш

×Ёпиш