“Реал” Эдегорни ортга қайтаради. Мадрид жамоаси нега бундай қарор қабул қилди?

2015 йилда Мартин Эдегорнинг “Реал”га келгани ҳақидаги хабарлар бутун испан нашрлари томонидан ёзилган эди, норвегиялик футболчи ўша пайтда 16 ёшда эди. Ёш истеъдодли футболчи Зидан қўл остида машғулот ўташ учун “Кастилья”га борган эди. Ҳозирги ишда ҳам қаҳрамонлар ўша-ўша. Фақатгина Мартин 21 ёшда, Зидан эса асосий жамоада ва кўзга кўринарли ютуқларга эришган.
Зидан футболчини ортга қайтаришни маъқул кўрди. Норвегиялик футболчи “Соседад” сафида тўп сураётган эди.
“Реал” фойдасига қилинган қарор ўзини оқламаган эди
Мадрид жамоаси билан профессионал шартнома имзолаганда Мартин 16 ёшда эди. Ўша вақтда эдегор учун ҳақиқий “ов” кетаётган эди. “Ливерпуль”, “Арсенал”, Манчестернинг иккала жамоаси ёш футболчини қўлга киритиш учун ҳаракат қилаётганди. Лекин Мартиннинг қарори ҳаммани таажубга солди. Мерсисайдликларга мухлис бўлишига қарамасдан Эдегор “Реал” формасини кийишга қарор қилди. Мадриддаги ташрифидан сўнг Мартин Нидерландияга ижарага кетди. “Херенвене” таркибидаги 40 та ўйинида 3 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришди.
Кейинчалик “Витесс”да эса 35 ўйинда 22 та голли вазиятларда қатнашди. Афсуски, бу Мадридга қайтиши учун етарли бўлмади. Норвегиялик футболчи яна бир бор ижарага бериб юборилди, бу сафар “Реал Сосьедад”га. Ниҳоят Мартин ўз жамоасини топди. У ерда етакчилардан бирига айланди. Энди эса Зидан уни қайтаришга қарор қилди.
Ҳозирги “Реал”га Эдегор нима учун керак?
21 ёшли футболчи аллақачон керакли тажрибани тўплаб бўлди. “Реал”нинг марказий ярим ҳимоясида унинг хизматлари беқиёс бўлиши мумкин.
Мадриднинг марказида ҳали ҳам 30 ёшли Тони Кросс, 34 ёшли Лука Модрич ва 28 ёшли Каземиро ўйнаяпти. Яна бир футболчи Иско ҳам 28 ёшга кирди. Улар орасида ягона ёш футболчи бу 22 ёшли Феде Вальверде ҳисобланади. Улар орасида яна бир ёш истеъдодни олиб келиб, янада тажриба тўплашига ёрдам бериш зарур.
Тўғри, Мартин квартетдан зудлик билан жой ололмас, лекин Лука Модрич ва Тони Кросслар унга устозлик қилиши мумкин. Келажакда бланкосларнинг асосий футболчи бўлиши учун керакли маслаҳатларни беришади.
“Мадрид”да Мартиндан нима кутиш мумкин?
Аввалига, Мартин “Сосьедад”дагидек ўйин амалиётига эга бўлмас. Аста-секинлик билан жамоага мослашиб боради, орада Чемпионлар Лигасида ҳам майдонга тушишга имконият бўлади.
Эдегор ҳали ёш бўлишига қарамасдан, мухлислар ундан кўп нарса кутишади. Ҳаммаси энди футболчининг ўзига боғлиқ. Мартин бу босимни енга оладими? Мана шу синовлардан сўнг унинг Мадриддаги келажаги ҳал бўлади.
Эдегор ижарада етарлича тажриба тўплади. У ҳамма қийинчиликларга тайёр. Зидан ҳам бекорга уни ортга қайтармаяпти. Демак, янги мавсумдан “Реал” сафида Эдегорнинг ўйинларини кўрамиз.
Маьруфжон Очилов таржимаси

"Реал Мадрид”, Зидан, Мартин Эдегор

28.08.2020, 19:50 296 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш