Конте “Интер” бошқарувида қолди. Нима учун бу адолатли?

Тан олиб айтиш керакки, Контеда ҳаммаси ўхшади. Бир йил аввал Антонио Лучано Спалеттидан гўёки ярми таъмирталаб уйни олган эди. Бу уйни тўлиқ таъмирлаш Контенинг зиммасига юклатилди.
Ғояси йўқ, битта ўйинда 50 тагача тўп оширадиган жамоани бутунлай қайта қуриш керак эди. Спорт директори Беппе Маротта ёрдамида Конте Наингголан, Икарди, Бальде Кейта ва Перишичларни сотиб юборди. Жамоага Барелла, Сенси каби ёш футболчилар жалб этилди.
Конте аста-секин жамоани оёққа туришига кўмаклашди.
Истеъфога чиқиш аҳмоқлик бўларди
“Интер” сўнгги бор 2011 йилда соврин ютганди. Бу Италия кубоги эди. Энди эса жамоага соврин юта оладиган мураббий келди. Нерадзурриларга айнан совринларга ўч мураббий етишмаётган эди.
Лучано Спалеттининг “Интер”ига қараганда Контенинг жамоаси ёрқинроқ ўйин кўрсатади. Жамоа А Серияда энг мустаҳкам ҳимояга эга бўлди, урилган голлар бўйича эса “Юве” ва “Лацио”дан олдинда, фақатгина “Аталанта”дан ортда қолди. Аввалига ҳаммаси яхши бошланган эди: нерадзуррилар чемпионлик темпида кетишаётган эди. Лекин “Ювентус”да юлдузли таркиб бор. Улар камдан-кам хато қилишади. Шуни ҳисобига А Сериядаги пойгада имконият бой берилди.
Контенинг усуллари ҳайратланарли
Алексис Санчеснинг “уйғониши” мисолида алленаторнинг педагогик қобилиятлари қанчалик кучли эканлигини англаш мумкин. Чилилик футболчи АПЛда йўқолиб қолган бўлса, Италияда эски Алексисга айланди.
Контенинг тизимида ҳужумчилар муҳим рол ўйнайди. Нафақат тўпни эгаллаш, балки жамоани олдинга бошлаш ҳам уларнинг вазифаси ҳисобланади.
Бир пайтлар Диего Коста мавсум давомида 23 та гол урган бўлса-да Конте унга қараб: “Сен мен айтгандек гол ура олмаяпсан, мен нимани айтсам шуни қилмаяпсан” деганди. Бу тўғир гап эди, агарда Коста мураббийга қулоқ солганда ва тактик вазифаларни тўғри бажарганда жамоа янада кўплаб голли вазиятларни яратарди.
Ромелу Лукаку мисолида эса жамоа учун ўйнаш шахсий статистикага халақит қилмаслигини кўришимиз мумкин (белгиялик футболчи дубют мавсумида голлар уриш бўйича Роналдонинг рекордини янгилади) Лукаку билан Контенинг илиқ муносабатдалиги жамоа учун фойдали бўлди. Лаутаро ва Лукаку жуфтлиги бир-бирини тушуниб ҳаракат қилди ва ҳужум чизиғида дахшатли тандем ҳосил қила олди.
Бундан ташқари Конте жамоанинг массажистлари, физиотерапевт ва агрономларига юқори маош белгиланишига эришди. Бу ҳам жамоа учун керакли нарсалардан бири эди.
“Интер”нинг марказий чизиғида асосий фигура бўлишга улгурган Николо Барелла Контенинг ишига юқори баҳо берди: “Мураббий учун ўлишга тайёр бўлиш керак. Биз майдонда ақллироқ ҳаракат қилишни ўргандик, керакли позитсияларни эгаллашни биламиз. Мен энди инстинктларимга эмас, ақлимга таяниб ўйнайдиган бўлдим.”
Эриксеннинг бундай қатъий режимдаги ҳаётга чидай олмаслигини айтгани ҳақида миш-мишлар тарқади. Бу бўлмаган гап. Даниялик футболчи бутун фаолияти давомида прессинг-тизимга таянадиган мураббий қўл остида футбол ўйнайди. Почеттино бир кунда 3 марта машғулотлар ўтказарди. Наҳотки, Эриксен Миландаги ҳолатни кўриб ҳайратланган бўлса? Конте у учун 3-4-1-2 схемасига ўтди. Энди жамоа янада очилиб ўйнай бошлади.
Ундан ташқари устоз ва шогирднинг дуелини кўриш қизиқ бўлади. Маестро Пирло собиқ устозига имтиҳон топширишга тайёр. “Конте билан танишгач, мен биринчи бор мураббий бўлиш ҳақида ўйлаб қолдим. Мен жуда кўпчилик билан ишладим, жумладан, Карло Анчелотти билан ҳам, лекин Конте мен учун биринчи рақамда” – деб ёзади Пирло автобиографиясида.
Сешанба куни Конте хитойлик раҳбарлар билан учрашди ва иккала томон ҳам бирга ишлашга келишиб олишди.
“Биз нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам “Ювентус”га ўхшашимиз керак. Жамоа сиёсати мос бўлиши керак. Ва мен ҳозир трансферлар ҳақида гапирмаяпман” – дейди Конте.
У қолди. Бу қанчалик адолатли? “Интер” барча фронтда соврин учун жуда яқин келди. Скудеттога бир очко етмаган бўлса, Европа Лигаси финалида “Севилья”га мағлуб бўлди. Мамлакат Кубоги ярим финалида эса “Наполи”га имкониятни бой берди. Ҳаттоки, Юрген Клопп ҳам “Ливерпуль”даги дебют мавсумида Европа Лигаси финалида айнан “Севилья”га мағлуб бўлган эди.
Конте биринчи 54 ўйинининг 33 тасида ғалаба қозонди. Жамоа тарихида бундай натижадан яхшироғини Альдо Оливьери ва Луиджи Симони кўрсатган эди. Ҳаттоки, Жозе ҳам 33 та ғалабага эришиш учун кўп ўйин ўтказган.
Ашраф Хакими трансфери эълон қилинди. Хакими Конте қўл остида 3 та ҳимоячи схемасига мос тушади. Чап қанотга яна бир топ футболчи олса, “Интер” бемалол совринлар учун кураша олади.
Антонионинг смартфони юзида “Ютқазиш – ўлиш демакдир” деган ёзув турибди. Шундай мураббийни ҳайдаш мумкинмиди?
Маьруфжон Очилов таржимаси

"Интер”, Антонио Конте, Кристиан Эриксен

28.08.2020, 19:41 158 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш