Даврон Файзиев: "Ўйин давом этади"

Бекорга вақт олганим йўқ. Месси кетади, деб сарлавҳа қўйиб мухлислар эътиборини тортишдан осони йўқ. Лекин биласиз, текширилмаган информацияни сизга узатмасликка ҳаракат қиламан. 
Ҳуллас вазият қуйидагича: 
• Месси трансфер ҳақида ростдан сўров юборган. 
• Клуб уни рад этмоқда ва футболчини қўйиб юбормоқчи эмас. 
• Раҳбарият Леони яхши кўрганидан эмас, у кетса мухлислар еб қўйиш ҳавфидан, ҳозирнинг ўзида клуб қароргоҳида “қўшинлар” йиғилмоқда. 
• Интер мўжизага ишонмоқда ва кутиш позициясини эгаллаган. 
• Мессининг бу юриши президент Бартомеуга қарши ультиматум эди. 
• Барселона директорлар кенгашининг фавқулотда йиғилишида Бартомеуга нисбатан кенгаш аъзолари ишончсизлигини билдирган. Баъзилари эса кенгашни тарк этган. 
• Месси - Бартомеу ўйинида футболчи қизил кнопкани босди. Раҳбарга қарши ўз мавқеини тикди. 
• Лео кетса-кетмаса Бартомеу бу ўйинда ютқазади. Обрўсини сақлаб қолиш учун эса ўзи кетиб, Мессини қолдириши керак. 
Ўйин давом этади...

Манба: Даврон Файзиев телеграм канали

Davron Fayziev, Messi

26.08.2020, 01:30 326 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш