Хайрулла Ҳамидовдан анонс: Жанг бошланди!

“Манчестер Юнайтед” ва “Севилья”... Жамоаларни боғлаб турган кўпгина жиҳатлар бор.
 
Янги мураббийлари янги жамоа тузиб боришмоқда. 2018 йилги “Олд Траффорд”даги баҳсда иштирок этганлар кам қолди иккисида. Бу мавсум иккиси яна ЕЧЛга қайтди ва бу ишни айнан рестартдан кейин бошлаган зўр ўйинлари эвазига.
Оле Гуннар Сульшер йигитлари январдан буён мағлубиятсиз серияни давом эттираётган бўлишса, Лопетеги шогирдларида 19 ўйинлик шундай натижа бор.
Олдинги ўйинларда ҳам испан ва инглиз жамоалари бир хил суратда қийналишди. “Севилья” сўнгги дақиқалард “Вулвз”ни ер тишлатган бўлса, “қизил иблислар” учун қўшимча бўлим керак бўлди ва пенальти. Яъниким, ярим финалга жамоалар бир хил ҳолатда етиб келишган.
“Севилья” Европа лигасини суйгувчи клуб ҳисобланади, биласиз. Ярим финалга чиққан йиллари кубокни кўтариб кетишга ўрганган. Аммо МЮ ҳам бу босқичгача келдими, рақиблари шўрини қуритади. ЕЧЛда сенсациялар тўлиб тошган бир пайтда, ЕЛда қай бир клуб ютса ҳам сенсация деб қаралмайди. Иккисининг кучи, имконияти ва ҳолати тенглигидан келиб чиқиб айтяпман. Финалда МЮ-Интерни кўришга бўлган иштиёқимиз эса, испанларга қизиқ эмас. Улар бугун номдор рақибига қарши мардонавор ўйин кўрсатишади. Ишониб қоламиз ва биргаликда 23:55дан бошлаб кузатамиз.
Манба: Хайрулла Ҳамидов телеграм канали

16.08.2020, 18:45 228 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш