Уни бекорга “Ақлдан озган” дейишмайди. Марсело Бьелса келиши билан АПЛда нималар ўзгаради

Марсело Бьелса “Лидс”га ҳеч қанақа маросимларсиз ташриф буюрди. Янги футболчилар сотиб олиш бўйича ҳеч қанақа талаблар бўлмади, биринчи рақамли футболкада исми ёзилган таништирув маросими ҳам бўлмади. “Лидс”даги фаолиятининг илк ҳафтасида шогирдларига ахлатларни тозалашни буюрди. У бошқача.
Ҳозир “Лидс” АПЛда. Келинг, ўзига хос мураббий билан АПЛда нималар ўзгариши ҳақида суҳбатлашамиз.
                     
Челак устида ўтириш
Журналист Гилем Балагенинг таъкидлашича аргентиналик мураббийнинг челак устида ўтиришни яхши кўриши ва музлатгичдан кўп нарса олиши унинг белидаги сурункали оғриғи билан боғлиқ.
Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Кимдир майдон четида югурса, кимдир ўз ўрнида хотиржам ўтиради. Марсело Бьелса ўз ёнида турган бирор нарсага ўтириб ўйинни кузатишни яхши кўради. Бу баъзан нохуш вазиятларни ҳам келтириб чиқаради. Бир сафар кичкина музлатгич устига мураббийлар штаби аъзоси қайноқ кофени қўйиб қўяди. Бьелса эса бу музлатгич устига ўтириб олади.
Фрэнк Лэмпард билан рақобат
Ҳамма Марсело Бьелса “Дерби” мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг тактикаларини ўрганиш мақсадида жосус юборганини билади. Шундан сўнг мураббий рақибининг ҳамма ожиз томонини билишини журналистларга айтган эди. Шундай бўлса ҳам “Дерби” рақиби устидан ғалаба қозонганди. Ўша воқеадан бери иккала мураббий ўртасида рақобат пайдо бўлган.
“Мен унга кечирим сўраб қўнғироқ қилмадим. У бизга Fair Play қоидаларини бузганимизни айтди. Мен эса жавоб беришга хижолат бўлдим” – дейди Бьелса.
Англиялик мутахассис ҳам жим ўтиргани йўқ. Жамоаси ўз дарвозасига гол урганидан сўнг аргентиналик мураббийга Fair Play соврини топширилди. Лэмпард эса: “Бундай вазият учун соврин бериш? Менимча улар ҳазиллашишди…” – дея истеҳзо билан гапирди.
Ҳамма жамоаларга ўхшаш эмас
Чемпионшипдан чиққан кўплаб жамоалар АПЛда деярли бир хил кўринишда бўлади. Жамоавий ўйин, Лига даражасидаги ҳужумчи, тажрибали жамоалардан келтирилган бир-иккита ветеран футболчилар. Бьелса жамоаси ҳам шунақами?
Йўқ, аргентиналик мутахассиснинг жамоаси бошқа жамоаларга ўхшамасдан, ҳужумчи ўз жарима майдонидан бошлайдиган жамоа ҳисобланади. Бьелсанинг “Лидс”и Почеттинонинг “Тоттенхэм”ини ёдга солади.
“Манчестер Юнайтед”га қарши юз фоизлик натижа
Кўпчилик “Лидс”дан нима кутишни билмайди, лекин “Манчестер Юнайтед” аллақачон бу жамоа билан тўқнашди ва бу тўқнашув омадли якунланмади.
2012 йилда “Юнайтед” Европа Лигасида юришин давом эттирадиган бўлди ва у ерда “Атлетик Бильбао” билан учрашув кутиб турарди. Фернандо Ллоренте. Хави Мартинес ва Андер Эррераси бор жамоа “Қизил иблислар”ни икки марта мағлуб этганди.  Сер Алексни ўзи ҳам бу жамоа кучини тан олганди.
“Лидс” мухлислари Бьелса ҳали ҳам “МЮ”ни таслим қилиш йўлларини билади деб ҳисоблашади.
Пеп Гвардиола билан рақобат
Пеп “Барса”ни бошқариб юрган вақтларда унинг жамоасига қарши Бьелса қандай тайёргарлик кўришини эшитиб ҳайрон қолганди. Испаниялик мутахассиснинг айтишича, Бьелса Каталония жамоасини ўзидан кўра кўпроқ билади.
“Мураббийлар ҳақида эришган ютуқларига қараб гапиришади, лекин Биелса футболга чемпионлардан кўра кўпроқ нарса бера олди. Шунинг учун у дунёдаги энг яхши мураббий, менимча.”
3-3-1-3 тактикаси
3-4-3 Антонио Контенинг севимли тактикаси эди. АПЛнинг ҳар иккинчи мураббийи бу тактикани ўзлаштириб олди. Ҳаттоки, анъанавий тўртталик ҳимояда ўйнайдиганлар ҳам. Бьелса эса 3-3-1-3 ни “расмийлаштириб” олган.
“Лидс” доимо бу тактика бўла олмайди, баъзан унга 4-1-4-1 тактикаси мос тушади. Бьелса эса шогирдлари минимум 30 хил форматсияда ўйнай олишини айтган.
 

Лидс

14.08.2020, 10:34 219 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш