«Бунёдкор» раҳбариятида ўзгариш бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Бунёдкор» ФК МЧЖ устав капиталидаги «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Гиссарнефтгаз» МЧЖ, «Кўкдумалоқгаз» МЧЖ ҚҚ, «Нефтгазмонтаж» МЧЖларга тегишли улушлар топшириш-қабул қилиш далолатномаларга асосан Ўзбекистон Республикаси  Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган. Шунга кўра ҳамда таъсисчи ўзгариши муносабати билан 2020 йил 7 августда «Бунёдкор» ФК МЧЖ ягона таъсисчисининг қарори қабул қилинди.
 
«Бунёдкор» ФК масъулияти чекланган жамияти ягона таъсисчисининг 1-сонли
ҚАРОРИ

 
2020 йил 7 август Тошкент шаҳри

Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси "Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига асосан қуйидаги масалалар юзасидан қабул қилинди:

1. «Бунёдкор» ФК МЧЖнинг директорини лавозимидан озод этиш тўғрисида.

2. «Бунёдкор» ФК МЧЖга директор вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш тўғрисида.

3. «Бунёдкор» ФК МЧЖнинг янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш.

Кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масалалар юзасидан:

Ўзбекистон Республикаси "Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 30-моддасига асосан жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш жамият иштирокчиларини умумий йиғилишини мутлақ ваколатлари жумласига кириши белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4112-сон қарорига мувофиқ хўжалик жамиятларининг ижро органи (раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари) танлов асосида юқори малакали, шу жумладан хорижий мутахассислар орасидан танлаб олиниши белгиланган.
 
Кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масалалар юзасидан қуйидагича қарор қабул қилинди:

1. «Бунёдкор» ФК масъулияти чекланган жамияти директори Мирзаев Улуғбек Абдусатторович билан тузилган меҳнат шартномаси 2020 йил 10 августдан бекор қилинсин.

2. «Бунёдкор» ФК МЧЖда тижорат директори ва лицензиялаш бўйича менежер лавозимида ишлаб келаётган Айниддин Гиясов Кутпиддиновичга «Бунёдкор» ФК МЧЖнинг директори вазифасини вақтинча бажариш юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш
агентлиги директори С .Бекенов

Бунёдкор, Ўзбекнефтгаз

11.08.2020, 14:50 132 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш