Артур «Барселона» раҳбарияти билан учрашди

Томонлар шартномани бекор қилиш жараёнини бошладилар.
«Барселона» ярим ҳимоячиси Артур «Барселона» раҳбарияти билан учрашди. «Барса» спорт директори Эрик Абидал футболчи билан суҳбатлашди. У бразилияликни жамоа билан машғулотларга қайтишдан бош тортгани учун келадиган жазо ҳақида огоҳлантирди. Бундан ташқари, томонлар шартномани муддатидан олдин бекор қилишни муҳокама қилишди.
Аввалроқ Артур Чемпионлар лигасининг қолган ўйинларида «Барселона» да ўйнамаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Клуб уни Миралем Пьянич эвазига «Ювентус» га ўтишга мажбур қилганидан сўнг, футболчининг раҳбарият билан алоқаси ёмонлашди.
Артур 2 йилни «Барселона» да ўтказди. Ла Лиганинг сўнгги мавсумида бразилиялик 21 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.

Артур, Барселона

11.08.2020, 14:39 136 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш