Эдегорниннг тақдири нима бўлади

Зидан Эдегорни ижарага қўйиб юбормайди
Норвегиялик "қироллик клуби" да мустаҳкам ўринга эга бўлиши мумкин.
Маrса хабарига кўра, «Реал» ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор жамоада қолиши мумкин. Июль ойида футболчи "Реал Соседад" га ижарага берилганидан кейин Мадридга қайтди.
«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан келаси мавсумда Эдегорни ўз ихтиёрида қолдиришни истайди. Франтсуз ўйинчига ишонмоқда, гарчи футболчининг ўзи илгари яна бир йил ижарада ўйнашни истаётган бўлсада.
Ўтган мавсумда Эдегор барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг "қироллик клуби" билан шартномаси 2023 йил июлгача амал қилади.

Зидан, Эдегор

11.08.2020, 14:21 99 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш