Гвардиола “Мадрид” жамоасини яна бир бор ҳужумчиларсиз мағлуб этди. Зидан жавоб бера олмади

 1.Биринчи ўйиндагидек Пеп Гвардиола Габи Жезусни илк дақиқаларданоқ майдонга туширди, лекин шундай бўлса ҳам тоза ҳужумчисиз тактикада ўйнади. Асосий интрига мана шу танловда бўлди, бу ерда кичик сюрпризлар ҳам бўлди.
Чап қанот ҳимоясида ҳам бўшлиқ бор эди (Бенжамин Менди дисквалификация қилинган эди). Зинченко ва Канселу вариантидан Пеп португалиялик футболчини танлади.
Марказда Илкай Гюндоган ва Родри тандеми янгилик бўлмади. Аввалги ўйинда ҳам худди шу жуфтлик майдон марказида ҳаракат қилган эди. Лекин ҳужум чизиғида Рияд Марез тушиши кутилган эди. Аммо негадир мураббий Фил Фоденни майдонга туширди.
2. “Реал”нинг асосий йўқотиши – Серхио Рамос бўлди. Унинг ўрнини Эдер Милитао эгаллади. Ҳужум чизиғига эса номзодлар кўп эди. Карим Бенземанинг жойига талабгорлар кўп бўлди. Аммо барибир француз илк дақиқаларданоқ майдонга тушди.
Эден Азар Ла Лига ўйинларини жароҳати сабаб ўтказиб юборганди, аммо ЧЛ баҳсларига тайёр бўлди. Зидан унга ишонч билдирди. Бошқа қанотда эса Марко Асенсио, Родриго, Лукас Васкес ва ҳаттоки, Феде Валверде ҳам тушиши мумкин эди. Зидан бразилиялик футболчини танлади.
          
3. Ўйин  5 қисмга бўлинади.
Биринчи 15 дақиқалик “Сити”нинг устунлиги: Мезбонларнинг юқори даражади прессинг, тўп назорати бўйича идеал ғоялар, майдоннинг “Мадрид” томонида ўйин бўлиши.
“Реал”нинг 15 дақиқалик устунлиги: Зидан шогирдларида ҳужумда муваффақиятли ўйнашади. Доимий босим бўлиши, хавфли зарбалар кам бўлса-да, муҳими рақибни шошириб қўйиши.
“Сити” назоратни қайтариб олди: гол ўтказиб юборилгандан сўнг, Пеп Кайл Уолкердан таянчда ўйнашини сўрайди.  Бу эса шаҳарликлар бўлимни ишончли якунлашига ёрдам берди. Бенземанинг голидан сўнг “Реал” бўлим охиригача манчестерликлар дарвозасига яқинлаша олмади.
Иккинчи бўлим бошланиши – “Сити”нинг назорати ва вазиятлар: Раҳим Стерлинг энди чап қанотда ўйнайдиган бўлди. Пеп позицияларни ўзгартирди. Бу эса “Сити”нинг устунлигини таъминлади.
Зидан охирги дақиқаларда схемани ўзгартирди (омадсиз равишда): учталик футболчи алмаштириш ва прессингга урғу бериш. Бу хато эди ва иш бермади.
4. Мадридда ўтган ўйин сингари Пеп тоза ҳужумчиларсиз ўйин ўтказди. Фил Фоден ёлғончи тўққизлик ролини ижро этди. “Мадрид” Фоденнинг ҳаракатларига алданиб қолди. Гоҳ ҳимоячилар уни ёпишга ҳаракат қилса, гоҳида Каземиро унинг ёнида пайдо бўлди.
5. Бошқа бир муҳим эпизод – бу “Сити”нинг прессинги. “Юқори даражали прессинг режамизнинг бир қисми эди, илк дақиқаларданоқ ўйинни назорат қилиб, уларни ўйлашга қўймасликни мақсад қилгандик. Прессинг орқали биз иккита гол урдик” – деб гапириб ўтди Стерлинг. “Жуда кўп прессинг уюштирсанг, ҳамма ҳам хато қилишга мажбур бўлади. Доимий прессинг – менинг кучли тарафларимдан бири. Бу жамоамга ёрдам бераётганидан хурсандман” – деди Жезус.
6. Мадрид жамоасининг голидан сўнг, шаҳарликларнинг реаксияси Кайл Уолкернинг таянч зонага ўтиши бўлди.  Ўтказиб юборилган голдан сўнг Пеп англиялик футболчига шу кўрсатмани берди. Зидан жамоаси эса марказга эътиборини қаратди. Кросс ва Модричдан ташқари, Азар ва Родриго ҳам марказга ёрдам берди ва қанот бўш қолди.
7. Кейинги муҳим юриш – танаффусда “Сити”нинг ҳужум чизиғи ўзгаргани бўлди. Стерлинг чап қанотга ўтди, Жезус марказга, Фоден эса ўнг қанотда пайдо бўлди.
Бу ўзгариш ҳам фойдали бўлди. Эркинроқ ҳаракат қилган Стерлинг доимо рақиблар учун хавфли ҳужумларни яратиб турди.
8. Охирги дақиқаларда Зидан учталик ҳимоя схемасига ўтди. Каземиро эса ҳимоячиларга ёрдам берадиган бўлди. Энди “Реал” 3-4-1-2 тактикасида ҳаракат қила бошлади.
           
9. Варан перфомасни алоҳида мавзу. Варан ушбу мавсумда Мадрид жамоасининг энг стабик футболчиларидан бири. Лекин ўша куни у жуда катта хатоларга йўл қўйди.  Рафанинг ўзи ҳам хатоларини тан олди: “Бу менинг мағлубиятим. Шерикларим олдида узр сўрайман. Мен жудаям хафаман. Биз жуда яхши тайёргарлик кўргандик, лекин бундай хатолар учун қаттиқ жазоланишинг тайин. Хатоларимни оқлай олмайман, футболда ҳамма нарса бўлади. Фаолиятим давомида бундай дахшатли ўйин бўлмаган эди.”
10. “Реал” камбекка яқин кела олмади. “Сити” ўйиннинг катта қисмини устунлик билан ўтказди. Гвардиола ўйинни топ даражада бошқарди. Зидан тактик жиҳатдан кучли мураббий. Пеп эса уни икки маротаба мағлуб этди. Уокер билан Стерлинг борасидаги қарорлар Гвардиола устунлигини таъминлади.
Маьруфжон Очилов

"Манчестер Сити", "Реал Мадрид”, Гвардиола, Зидан

11.08.2020, 13:32 225 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш