Неймарсиз “Барселона”да голларни ким урмоқда?

Янги мавсумни Неймарсиз бошлаган “Барселона” камроқ голлар урмоқда, аммо мавсум дебютини ажойиб бошлай олишди. Хўш, Неймарнинг голеадорлик қобилиятини ким тўлдирмоқда? Goal нашри бу саволга жавоб қидириб кўрди.
Неймар янги жамоасида аллақачон умумий ҳисобда 10 гол уришга эришди. Шулардан еттитасини 1 Лига доирасидаги учрашувларда, қолган учтасини Чемпионлар Лигасидаги беллашувларда киритган. Унинг парижликлар сарфлаган 222 миллион еврони оқлаш ёки оқламаслиги умуман бошқа масала, аммо бразилиялик иқтидор эгасининг “Барселона”дан кетиши билан унинг ўрни дарҳол сезилди.
Янги мавсум бошланганидан бери, Лионель Месси “кўк-анорранглилар”нинг 45 % голларини урди. Луис Суарес эса, атиги 9 % ини ўз ҳисобига ёздириб қўя олган.
«Бурга”нинг кўрсатаётган жасорати ва рақиб ҳимоячиларининг йўл қўяётган хатоларига қарамай, “Барселона” 2017-18-йилги мавсумни ўтган мавсумдагига қараганда анча самарасиз бошлади.
“Барселона” бу мавсумда 31 гол уришга эришган. Ўтган мавсумнинг шу даврида эса бу кўрсаткич 39 голни ташкил этарди. Неймар эса ўшандан олтитасига муаллифлик қилган. 2014-15-йилги мавсумда эса 10 гол уришга муваффақ бўлган. 2015-16-йилши мавсумда 8 гол ура олган. Аммо бу билан Мессидан 3 гол кўп урган эди!
Ҳозирги пайтда эса Неймарнинг кетиши Мессига эркин ҳаракат қилишига ҳеч қандай ёрдам берганича йўқ. Янги трансфер Усмон Дембеле эса каталонияликларнинг ҳужум чизиғига яқин орада ёрдам бера олмайди. Бундан кўриниб турибдики, маълум вақтга қадар Неймарнинг йўқлиги сезилади, аммо ҳозирча унинг ўрнини каталонияликлар сафида бирорта футболчи тўлдира олганича ҳам йўқ.
Манба: www.penalti.asia

«Барселона», Лео Месси, Луис Суарес, Неймар

28.10.2017, 12:56 5134 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш