"Лион" футболчиси Роналду билан можарога изоҳ берди

"Лион" яримҳимоячиси Бруно Гимарайнс Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасидаги биринчи ўйинда "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду билан нима сабабдан тортишиб қолганини айтиб ўтди.
 
"Иккаламиз ҳам португал тилида гаплашамиз. У менга Марсело Дибалага нисбатан қўпол ўйнаганини таъкидлади. Мен эса қоида бузилмаганлигини айтдим. Ҳа, Роналду ҳақ эди. Aммо майдонда мен ўзимнинг, Роналду эса ўзининг жамоасини ҳимоя қилиши керак. Шунинг учун бундай можаролар рўй беради", — деди Гимарайнс.
Маълумот учун, Франциядаги биринчи ўйинда "Лион" "Ювентус"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Жавоб ўйини 7 август, жума куни Туринда бўлиб ўтади.
Манба: soccernews.ru

05.08.2020, 22:10 407 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш