Шомуродов “Ростов”даги мавқеини бой берди

Ўзбек ҳужумиси Элдор Шомуродов яқингача “Ростов”нинг энг қимматбаҳо футболчиси эди.
 
Энди ҳамюртимиз бу мавқеини норвегиялик легионер Матиас Норманнга бой берди.
Transfermarkt портали Россия премьер-лигасининг янги мавсуми олдидан жамоалар футболчиларининг трансфер суммаларини янгилади. Умуман олганда, кўпчилик ўйинчиларнинг нархи ошган. Шу кунгача 37,7 миллион еврога баҳоланган “Ростов” таркибининг янги нархи 53,9 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Ўз ўрнида, Элдор Шомуродовнинг ҳам трансфер суммаси 1,3 миллионга кўтарилиб, олти ярим миллион еврога етди. Бироқ, унинг жамоадоши Матиас Норманнинг трансфери 2,7 миллион еврога ошди ва энди бу ярим ҳимоячи Элдордан роппа-роса 1 миллион еврога қиммат туради.
Айнан Элдор Шомуродов ва Матиас Норманн Ростовдаги Россия ва хориж клубларининг эътиборида турган ва жорий трансферлар мавсумида энг харидоргир футболчилар ҳисобланади.

04.08.2020, 14:58 364 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш