Кутиб олинг. «Барселона» сафига жарима зарбалари устаси келмоқда

Испания чемпионатининг янги мавсумидан бошлаб "Барселона" сафида Миралем Пьянич ўйнай бошлайди.


Босниялик футболчи "кўк-анорранглилар" сардори Лионель Месси билан биргаликда жарима зарбалари устаси ҳисобланади. "Opta" тарқатган хабарга кўра, Месси ва Пьянич 2011/12 йилги мавсумдан бошлаб ҳисоблаганда Европанинг топ-5 чемпионатларида жарима зарбасидан энг кўп гол урган футболчилар ҳисобланишади.

Аргентиналик футболчи бу даврда миллий чемпионат доирасида жаримадан 33та гол урган бўлса, Миралем ҳисобида 16та гол мавжуд.

Бу борада кучли бешликни Ҳоқон Чолҳоннўғли (14), Криштиану Роналду (14), Андреа Пирло (12) ташкил этишган.
Манба: isport.ua

03.08.2020, 16:45 321 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш