"Эвертон" "Борнмут" ҳужумчисига қизиқмоқда

"Эвертон" "Борнмут" ҳужумчиси Жошуа Кингга даъвогарлик қилмоқда, деб хабар беради The Sun нашри.
 
Манбага кўра, клуб 28 ёшли норвегиялик футболчини 15 миллион фунт эвазига сотиб олишни режалаштирмоқда.
Хабар қилинишича, футболчи 2019/20 йилги мавсум охирида ҳозирги жамоасини Премьер-лигани тарк этганлиги сабабли тарк этишга яқин турибди.
Эслатиб ўтамиз, 2019/20 йилги мавсумда Кинг "Борнмут" сафида 27 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 4 та голлик узатма амалга оширди.
Манба: The Sun

02.08.2020, 13:43 106 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш