"Наполи" яримҳимоячисини 40 миллион еврога сотишга тайёр

"Эвертон" "Наполи" яримҳимоячиси Алланга қизиқмоқда.
 
"Наполи" 29 ёшли бразилиялик футболчини сотишга тайёр, клуб футболчи учун 40 миллион евро талаб қилмоқда, деб ёзди журналист Никола Скира твиттер саҳифасида.
Томонлар музокараларни давом эттирмоқдалар.
Маълумот учун, Алланнинг "Наполи" билан шартномаси 2023 йилгача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсумда Аллан барча турнирларда 33 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 1 та голлик узатма амалга оширди.
Манба: calciomercato

02.08.2020, 13:26 100 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш