«Манчестер Юнайтед» Де Хеага муносиб ўринбосар топди

Sky Sports нашрининг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" "Лестер" дарвозабони  Каспер Шмейхелга жиддий қизиқиб қолди.
 
Манкунианликлар Касперни Давид Де Хеага ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Испаниялик дарвозабон омадсиз мавсумни ўтказди. Аввалроқ, "қизил иблислар" "Шеффилд Юнайтед"да ҳаракат қилаётган Дин Хендерсонни ижарадан қайтариши ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо, "МЮ" Диннинг бир неча мавсум юқори савияда ҳаракат қилишига ишонмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Шмейхелнинг "тулкилар" билан яна 3 йиллик шартномаси бор. Каспернинг отаси Петер ҳам ўз вақтида манкунианликлар шарафини ҳимоя қилган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

02.08.2020, 11:02 214 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш