«Лацио» Иммобиленинг маошини оширмоқчи

"Лацио" раҳбарияти ҳужумчиси Чиро Иммобиленинг жорий мавсумдаги ўйинидан қониқиш ҳосил қилди. 
 
Италиялик журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "бургутлар" тўпурар футболчисининг маошини оширмоқчи. Янги шартномага кўра, Иммобиле йилига 4,5 миллион евро ишлаб топади. 
Эслатиб ўтамиз, Чиронинг "Лацио" билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Унинг хизматига "Манчестер Юнайтед" клуби қизиқиш билдирмоқда. 
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

02.08.2020, 10:15 109 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш