Жозеп Бартомеу: «Артур «Барса»га ҳурматсизлик қилди»

«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу жамоа ярим ҳимоячиси Артур клуб ихтиёрига қайтиб келмаганини тасдиқлади.
 
Август ойида «Ювентус» сафига қўшилади.

«Артур қилган иш — бу жамоадошларига нисбатан ҳурматсизлик. Чунки, жамоа Европа чемпионлар лигасига тайёргарлик қилмоқда. Шунингдек, бу клубга нисбатан ҳам ҳурматсизлик. Муҳим турнир олдидан ўйинчининг жамоа сафидан кетишида мантиқ йўқ. Бундай хатти-ҳаракатни оқлаб бўлмайди.

Биз у билан Чемпионлар лигаси охирига қадар «Барса» сафида ўйнашига келишиб олгандик. У жамоада муҳим бўлган футболчи ва бизга ёрдам бериши мумкин эди.

Аммо кичик таътилдан кейин у жамоага қайтмади. Бу йўл қўйиб бўлмайдиган интизомсизлик. Шунинг учун суриштирув ишларини бошладик. Унинг клубга қайтмаслигини оқлайдиган факт йўқ.

У қўнғироқ қилди: «Мен клубга қайтмайман, Бразилияда қоламан», деди. Бу унинг қарори. Ҳеч ким унга рухсат бермаган эди», – деди клуб президенти.
Манба: sports.ru

02.08.2020, 08:57 157 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш