А серия ўйинчиси сўнгги 13 йилда илк марта «Олтин бутса»ни қўлга киритди

«Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле Европа миллий чемпионатларининг энг яхши тўпурарига бериладиган «Олтин бутса» соврини соҳибига айланди.


"Opta Sports" тарқатган хабарга кўра, сўнгги 13 йил давомида илк марта Италия А серияси ўйинчиси «Олтин бутса»ни қўлга киритди. Сўнгги марта «Рома» ҳужумчиси Франческо Тотти 2007 йилда энг яхши тўпурарга айланган эди.

Шундан кейин Лионель Месси 6 марта, Криштиану Роналду 4 марта, Луис Суарес ва Диего Форлан бир мартадан «Олтин бутса»га эга чиқишган.
Манба: sport24.ru

02.08.2020, 08:44 97 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш