Ибраҳимович А сериянинг бир мавсумида 10та гол урган энг қари футболчига айланди

Италия чемпионатининг 38-тури доирасида «Милан» ўз уйида «Кальяри»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.


"Россонери"нинг голларидан бирига Златан Ибраҳимович муаллифлик қилди. Швециялик футболчи учун бу гол А сериянинг жорий мавсумидаги ўнинчи гол бўлди.

Шу тариқа, Ибраҳимович 38 ёшу 302 кунлик пайтида Италия чемпионатининг бир мавсумида 10та гол урган энг ёши катта футболчига айланди.

Шу пайтгача ушбу рекорд Италия чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар Сильвио Пиолега тегишли эди — 38 ёшу 127 кун.
Манба: sport24.ru

02.08.2020, 08:24 116 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш