«Арсенал» ҳимоячиси судда қурилиш компанияси устидан ғолиб чиқди

«Арсенал» ҳимоячиси Давид Луис судда "Wemake Construções" қурилиш компанияси устидан ғолиб чиқди.


Гап шундаки, Бразилиядаги ташкилот ўз рекламаси доирасида ЖЧ-2014 ярим финалидан ўрин олган Германияга қарши ўйиндан (1:7) кейин футболчининг йиғлаётган қиёфасидан фойдаланган.


Футболчи дастлабки судда ютқазган эди. Чунки ўйинчи оммавий шахс сифатида баҳоланиб, бу ҳолат унинг профессионал фаолиятига тегишли эмас деб топилган эди.

Бундан қониқиш ҳосил қилмаган Давид Луис такрорий шикоят киритди ва якунда ғалаба қозонди. Натижада қурилиш компанияси бразилиялик ўйинчига 4900 доллар компенсация тўлаб беради.
Манба: isport.ua

01.08.2020, 22:20 87 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш