Роналдиньо август ойида озодликка чиқади

Бразилиялик футбол афсонаси Роналдиньо 2020 йилнинг август ойида озодликка чиқади.
 
"ESPN" тарқатган хабарга кўра, 40 ёшли спортчи қонунга хилоф равишда сохта ҳужжат билан Парагвайга кирганини тан олишга тайёр.

Суд жараёнида Роналдиньо ўзига ва акаси Робертога сохта ҳужжатларни бразилиялик бизнесмен Вилмондес Соуза Лирия тайёрлаб берганини тан олди. У ўз фикрини ўзгартирмаса, жарима тўлаш билан қутулиб қолади.

Шунингдек, манбага кўра, Роналдиньо Бразилияни бутунлай тарк этмоқчи. У акаси билан бирга Испаниянинг Кастельдефельс туманидан уй сотиб олмоқчи.

Маълумот ўрнида: "Барселона"нинг юлдуз футболчилари — Лионель Месси, Луис Суарес ва бошқалар айнан шу туманда истиқомат қилишади.
Манба: isport.ua

01.08.2020, 22:16 73 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш