РПЛнинг энг яхши ёш футболчиси аниқланди

«Рубин» ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия Россия Премьер-Лигаси ўтган мавсумининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.
 
Маълумот учун, совринга ундан бошқа Фёдор Чалов, Иван Обляков, Кристиян Бистрович, Игорь Дивеев (барчаси – ЦСКА), Магомед-Шапи Сулейманов, Матвей Сафонов, Даниил Уткин (барчаси – «Краснодар»), Остон Ўрунов («Уфа»)Даниил Лесовой («Арсенал»), Александр Максименко («Спартак») ва Максим Глушенков («Крилья Советов») ҳам даъвогарлик қилган эди.
РПЛ клублари бош мураббийлари, сардорлари, «Матч Премьер» каналининг 5 эксперти, Россия миллий жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов, шунингдек, бир қатор футболга оид нашрлар вакиллари иштирок этган сўровномада 19 ёшли футболчи 1-ўринни эгаллади.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

01.08.2020, 21:49 86 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш