Кей-Лига. Алибоевнинг «Сеул»и Искандаров жамоасидан устун келди, Ашурматовсиз «Кванжу» иродали ғалабага эришди

Жанубий Корея чемпионатининг 14-туридан ўрин олган 1 август, шанба кунги баҳслар якунланди.


«Сёнгнам» жамоаси ўз уйида «Сеул»ни қабул қилди. Сеулликлар сафида Юн Жу Те дубль қайд этган бўлса, мезбонларнинг ягона жавоб тўпига Томислав Киш муаллиф бўлди. Мазкур баҳсда Сёнгнамликлар ярим ҳимоячиси Жамшид Искандаров 14-дақиқада захирадан майдонга тушган бўлса, Икром Алибоев «Сеул» қайдномасидан жой олмади.

Рустам Ашурматов жамоаси «Кванжу» эса «Инчҳон Юнайтед» меҳмони бўлди ва иродали ғалабани қўлга киритди. Элиас Агилярларнинг голига меҳмонлар Ом Вон Саннинг дубли ва Фелипенинг голи билан жавоб қайтарди. Ашурматов эса ўтган турда қизил карточка олгани боис бу ўйинда иштирок этмади.

Кей-Лига, 14-тур баҳслари
1 август, шанба
«Сёнгнам» — «Сеул» 1:2
Голлар: 0:1 – 27 Юн Жу Те, 1:1 – 45 Киш, 1:2 – 71 Юн Жу Те.
«Сёнгнам»: Чон Чон Ҳёк, Ли Чан Ён, Лим Шин Гём, Ён Же Ун, Ли Те Ҳи, Ю Ин Су, Пак Те Чун, Ким Дон Ҳён, На Сан Ҳо (Ким Ҳён Сон, 60), Ли Же Вон (Жамшид Искандаров, 14), Киш.
«Сеул»: Ян Ҳан Бин, Чон Ҳён Чҳол, Ким Нам Чҳун, Ким Вон Шик (Чу Се Жо, 61), Юн Чон Гю, Ҳван Ҳён Су, Ким Жин Я (Чо Ён Ук, 56), Юн Жу Те, Ко Кван Мин, Ҳан Шин Гю, Чон Ҳан Мин.

«Инчҳон Юнайтед» — «Кванжу» 1:3
Голлар: 1:0 – 23 Агиляр, 1:1 – 73 Ом Вон Сан, 1:2 – 87 Ом Вон Сан, 1:3 – 90 Фелипе.

«Чонбук Моторс» — «Поҳанг Стилерс» 2:1
Голлар: 0:1 – 55 Сон Мин Гю, 1:1 – 61 Сон Жун Ҳо, 1:2 – 70 Ким Бо Гён.
Манба: daryo.uz

01.08.2020, 19:58 85 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш