«Милан» «Фиорентина» билан футболчи алмашмоқчи

"Милан" ёзги трансфер вақтида "Фиорентина" вингери Федерико Кьезани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
 
Бу ҳақда Италия матбуоти ёзмоқда. 
"Россонерилар" "бинафшалар"га Кьеза учун ўз футболчисини таклиф қиляпти. Кьеза ўрнига "Фиорентина"га ярим ҳимоячи Лукас Пакета йўл олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Кьеза хизматига шунингдек, "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

01.08.2020, 19:11 98 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш