"Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида 1900-голига яқинлашмоқда

"Пахтакор" тез орада Ўзбекистон чемпионатида биринчи бўлиб 1900-тўпини киритиши мумкин.
 
Ҳозирга қадар "Шерлар"нинг Ўзбекистон чемпионатида киритган жами тўплари сони 1882та етди. Яна 18 гол урилгач, жамоамиз ўзининг юбилей 1900-тўпини нишонлайди. "Пахтакор"дан кейин бу борада айни пайтда Про лигада иштирок этаётган "Нефтчи" бўлиб, фарғоналиклар 1566 гол уришган.
Ўзбекистон чемпионатида "Шерлар" 837 ўйиннинг 571тасида зафар қучишган. 134 дуранг ва 132 мағлубият қайд этилган. СССР чемпионати билан қўшиб ҳисоблаганда эса "Пахтакор" чемпионатларда жами 2079 учрашувда майдонга тушиб, 1013 ғалаба, 483 дуранг ҳамда 583 мағлубиятга эга. Рақиб дарвозаси 3464 марта ишғол қилинган. Дарвозамиздан 2309 гол ўтказиб юборилган.
Манба: pakhtakor.uz

01.08.2020, 17:48 78 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш