Шомуродов «Шальке»га ўтади(ми)?

Жорий йилнинг қишки трансферлар ойнасида Шомуродов трансферига жиддий қизиққан «Шалке» клуби тез орада «Ростов» вакилларига яна алоқага чиқиши мумкин.
Бундеслигада 2019/20 йилги мавсумни 12-ўринда якунлаган Гелзенкирхен жамоасида молиявий муаммолар бор. Шу боис клуб раҳбарияти голеадорлик қобилиятига эга, ҳаводаги «жанг»ларда устунлик кўрсата оладиган ва яхши техникага эга осиёлик ҳужумчилар шорт-листини тузишган. Бу рўйхатдан ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам ўрин олган.
Яқин вақтлар ичида «Шалке» жамоаси Шомуродов учун 10 миллион евролик таклифни юбориши кутилмоқда.

Shalke, Shomurodov

01.08.2020, 16:12 274 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш