Наполи етакчи футболчиси билан келиша олмаяпти

Милик «Наполи»дан кетмоқчи.Томонлар шартномани узайтириш бўйича келиша олишмаган.
«Наполи» ҳужумчиси Аркадиуш Милик жамоани мавсумда тарк этади. Унинг сўзларига кўра, томонлар шартномани узайтириш борасида келиша олмаган.
Миликнинг «Наполи» билан шартномаси яна 1 йил амал қилади. Шуни ҳисобга олган ҳолда жамоа ҳужумчини тезроқ сотишга ҳаракат қилади. Футболчи учун асосий даъвогар - «Ювентус» бўлиб турибди.
Милик Неапол клубида 2016 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Ушбу мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 34 та ўйин ўтказди.

Милик, Наполи

01.08.2020, 12:42 193 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш